Шотландиянинг мустақиллигини рекорд сондаги шотландлар қўллаб-қувватламоқда
Шотландиянинг Буюк Британиядан мустақил бўлишини рекорд сондаги шотландлар қўллаб-қувватламоқда. Ipsos MORI ўтказган сўровномага кўра, 58 фоиз шотландлар мустақиллик учун овоз беришга тайёр.
Шу билан бирга 42 фоиз шотландлар Британия таркибида қолиш учун овоз беришларини билдиришган.
2014 йилда Шотландиянинг мустақиллиги бўйича ўтган референдумда мустақиллик тарафдорлари 45 фоиз овоз билан ютқазишган эди.
Шотландия мустақиллигини қўллаб-қувватловчилар сони коронавирус пандемияси ортида кўпайган. Кўплаб шотландларнинг фикрича, Эдинбургдаги ҳукумат коронавирус инқирозига қарши Борис Жонсон ҳукуматидан яхшироқ курашмоқда.
Сўровнома, шунингдек, шотландларнинг учдан икки қисми Шотландия етакчи вазири Никола Старженга ижобий, тўртдан уч қисми эса Британия бош вазири Борис Жонсонга салбий муносабатда эканини кўрсатган.
Ҳозирда Шотландияда мустақиллик ҳақидаги референдумнинг янги лойиҳаси тайёрланмоқда. Бироқ ушбу қонун лойиҳаси парламентнинг кейинги чақириғида қабул қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024