Жаҳон | 08:17 / 16.10.2020
35895
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ: Ремдесивир ва гидроксихлорохин COVID-19'дан ўлим ҳолатларини камайтиришга деярли ёрдам бермайди

Коронавирусга қарши қўлланувчи бир қатор дори воситалари коронавирусдан ўлим даражасининг пасайишига таъсир қилмайди ва ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаларига уланган беморлар сонини камайтирмайди.

Фото: AFP

Коронавирусга қарши қўлланувчи бир қатор дори воситалари коронавирусдан ўлим даражасининг пасайишига таъсир қилмайди ва ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаларига уланган беморлар сонини камайтирмайди. Бу дорилар орасида ремдесивир ва гидроксихлорохин ҳам бор. Бу ҳақда ЖССТ маълум қилди.

Ремдесивир, гидроксихлорохин, лопинавир ва интерферон қўлланган даволаш схемалари шифохонадаги касалларнинг ўлим даражасига деярли таъсир қилмайди”, - дейилган ЖССТ хабарида.

Бундай натижалар ЖССТнинг “Бирдамлик” (Solidarity) деб номланган тадқиқоти давомида олинган ва ҳозирча улар бўйича расмий ҳисобот ҳали эълон қилинмаган. 6 ойдан ортиқ давом этган тадқиқотда дунёнинг 30дан ортиқ давлати қатнашган, тасодифий танланишга ва плацебо эффекти назорат қилинган клиник синовларга 11 мингдан ортиқ бемор жалб этилган.

Financial Times'нинг қайд этишича, ЖССТнинг бу хулосаси коронавирусга қарши қўлланувчи ўз самарасини исботлаган ягона восита дексаметазон бўлиши мумкинлигидан дарак бермоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти