Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео: АҚШ Эронга қурол етказиб беришга алоқадор барчага нисбатан санкция киритишга тайёр
18 октябрда Эронга қурол импорти ва экспортига нисбатан киритилган эмбарго муддати ниҳоясига етди. Эндиликда Эрон қурол сотиб олиши ва сотиши мумкин.
АҚШ Эронга қурол етказиб бериш ёки ундан қурол сотиб олишга алоқадор барча жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкция киритишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг баёнотида айтилган.
Баёнотда айтилишича, АҚШ Эронга қурол етказиб берган ёки сотган ҳамда сотиб олган ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар жорий этиш учун ўз ваколатларини ишга солишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрда Эронга қурол импорти ва экспортига нисбатан киритилган эмбарго муддати ниҳоясига етди. Эндиликда Эрон қурол сотиб олиши ва сотиши мумкин.
Октябрь бошида АҚШ Эроннинг 18 банкига қарши санкциялар киритганди. Сентябрь охирида АҚШ Эрон мудофаа вазирлигига қарши санкциялар киритганди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео таъкидлаганидек, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши қурол эмбаргосини тикловчи фармонни имзолаган.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026