Жаҳон | 20:43 / 18.10.2020
2430
2 дақиқада ўқилади

Швейцарияда COVID-19га чалиниш ҳолатлари сони ўсаётганлиги сабабли қатор чекловлар жорий этилди

Мамлакатда янги чекловлар ҳам жорий этилди. Жумладан, жамоат жойларида 150 кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб тўпланиш тақиқланади. Ҳукумат фуқароларга уйдан туриб ишлашни тавсия этмоқда.

Фото: REUTERS / Arnd Wiegmann

Швейцария ҳукумати коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ўсаётганлиги сабабли ёпиқ биноларда ниқоб тақиш режимини мажбурий қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Франция ОАВ хабар бермоқда.

 "Кейинги кунларда касалликка чалиниш ҳолатларининг кескин ўсиши хавотир уйғотмоқда. Бу барча гуруҳлар ва кантонларга тааллуқли", -дейилади ҳукумат баёнотида.

Душанбадан бошлаб мамлакат аҳолиси ёпиқ биноларда, хусусан черковлар, дўконлар, кинотеатрлар, темир йўл станциялари, аэропортларда ҳамда жамоат транспортида ниқоб тақишлари мажбурий.

Шунингдек, янги чекловлар ҳам жорий этилди. Жумладан, жамоат жойларида 150 кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб тўпланиш тақиқланади. Ҳукумат фуқароларга уйдан туриб ишлашни тавсия этмоқда.

Қайд этилишича, Швейцарияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ суткалик кўрсаткич ўтган ҳафтадагига нисбатан 150 фоизга ошган.

Worldometers порталининг маълумотига кўра, Швейцарияда пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтириш билан боғлиқ 74,4 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 2,1 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид