Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон йўлларига ҳам шовқин чиқарувчи чизиқлар тортилмоқда
Андижон вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан нохуш ҳодисалар кўп рўй бераётган ҳудудларга ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш мақсадида товуш чиқарувчи йўл чизиқлари тортилмоқда.
Куни кеча «А-373 Тошкент–Ўш» йўлининг 410- ва 419-километрларида (Андижон–Шаҳрихон йўли) шовқинли йўл чизиқлари чизилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Мазкур товушли чизиқлар асфальт йўл устидан бўртиб чиқиб турувчи пластик қопламасидир. Ҳайдовчи чизиқлар устидан ўтганда автомобиль тебрангани ва ғилдираклар остидан товуш чиққанини сезади.
Маълум қилинишича, мана шундай чизиқлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ қилинмоқда.





Эслатиб ўтамиз, июль ойида термопласт йўл чизиқлари Наманган вилоятида синовдан ўтказилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:17 / 21.03.2026
Андижон вилоятида «Қуруқ порт» қурилади
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
13:24 / 28.02.2026
Ётоқхона уйидан квартира “олиб бериш” ваъдаси: тезкор тадбир натижаси
13:51 / 26.02.2026