Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил БАА ва АҚШ билан бирга минтақавий инвестиция жамғармасини ташкил этмоқда
Исроил, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва АҚШ сешанба куни Амирлик делегациясининг Тел-Авивга биринчи ташрифи чоғида ривожланиш жамғармаси ташкил этилганини эълон қилишган.
«Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги нормаллашув келишувининг расмий номи — «Иброҳим келишувлари»дан келиб чиққан ҳолда «Иброҳим жамғармаси» 3 миллиард доллар миқдорида дастлабки сармояни ишга туширади», деган АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси бош директори Адам Бейлер.
Унинг сўзларига кўра, Ал-Қудсга асосланган фонд Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада иқтисодий ҳамкорлик ва фаровонликни ривожлантиришга қаратилган.
АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси ўз баёнотида ушбу фонд «уч мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг янги руҳи ҳамда уларнинг минтақани ривожлантиришга қаратилган умумий иродаси» эканлигини таъкидлаган.
15 сентябрь куни БАА ва Баҳрайн Оқ уйда нормализация келишувларни имзолагандан сўнг Исроил билан тўлиқ дипломатик, маданий ва тижорат алоқаларини ўрнатишга келишиб олган эди.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026