Лукашенко ҳар бир намойишчи видеоёзувлар бўйича топилишини айтди
Беларусь президенти Александр Лукашенко норозилик намойишлари иштирокчиларига нисбатан тактика ўзгарганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир намойишчи видеоёзувлар бўйича аниқланади ва жавобгарликка тортилади.
“Уларнинг Минск бўйлаб санғиб, ўзларини сурбетларча тутаётганлари ёмондир. Бироқ биз тактикани ўзгартирдик. Биз осойишта вазиятда уларнинг ҳар бирини топа оламиз. Замонавий воситалар бунга имкон беради ва биз буни амалга оширмоқдамиз. Ҳар бир намойишчи ўз қилмиши учун жавоб беради. Биз бу йўналишда иш олиб бормоқдамиз. Ва бу ўз самарасини бермоқда”, деб айтган Лукашенко амалдорлар билан йиғилишда.
Намойиш акцияларидан олинган видеоларда ҳуқуқ-тартибот ходимлари намойишчиларни видеога олаётганларини кўриш мумкин.
Лукашенко, шунингдек, талабалари намойишларда иштирок этган учта олий таълим муассасаси ректорларини ўзгартирганини маълум қилган.
Беларусь президенти аёлларнинг раҳбар лавозимларни эгаллаши бўйича ҳам ўз фикрларини айтган. “Мен бизда ҳозирча аёл киши президент бўла олмайди деганимда, уларни ҳурмат қилмаслигимдан шундай айтмаганман. Буни улар (мухолифат) шундай қилиб кўрсатмоқда. Аксинча, буни сизни ҳурмат қилганимдан айтганман. Чунки бугунги кунда бу давлатни бу конституция, бу муаммолар билан қайта юклаш...” деб айтган Лукашенко янги ректорлар билан учрашувда.
Лукашенконинг айтишича, у “аёллар президенти”, чунки аёллар уни доим қўллаб-қувватлаган.
Беларусь президенти янги ректор лавозимларига икки аёл ва бир эркакни тайинлаган.
Аввалроқ Беларусь президенти мухолифат етакчиси Светлана Тихановская билан гаплашадиган гапи йўқлигини айтган.
Мавзуга оид
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024