Жаҳон | 20:09 / 22.10.2020
7623
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда гриппга эмлашдан кейин 28 киши вафот этди

Жанубий Кореяда гриппга эмлашдан кейин 28 киши вафот этди. Вафот этганларнинг аксарияти кексалар бўлган.

Фото: Reuters

Yonhap ахборот агентлигининг маълум қилишича, ўлим ҳолатлари 16 октябрдан 22 октябргача оралиқда қайд этилган. Биринчи ўлим ҳолати Инчхон шаҳрида 16 октябрда қайд қилинган: 17 ёшли мактаб ўқувчиси эмлашдан кейин вафот этган. Шундан кейин бундай ҳолатлар Сеулда, Кёнгидо провинциясида ва бошқа ерларда юз берган.   

Вафот этганлардан аксарияти кексалар бўлиб, улардан кўпчилиги бошқа жиддий касалликлардан азият чеккан.

Текширув камида 2 та ўлим ҳолати энг кенг тарқалган иккиламчи таъсирлардан бири бўлган анафилактик шок билан боғланган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Ушбу вазият туфайли Жанубий Корея тиббиёт уюшмаси эмлаш дастурини 29 октябргача тўхтатиб туришни таклиф қилган. Мутахассисларнинг айтишича, камида 6 та ҳолатда текширув эмлаш ва одамларнинг ўлими ўртасида боғлиқлик йўқлигини ўрнатган. Вакциналарда заҳарли моддалар аниқланмаган.

Дастур доирасида 13 млн киши эмланган. Ундан мақсад коронавирус пандемияси вақтида мавсумий грипп туфайли шифохоналарга ортиқча юклама тушишидан қочиш ҳисобланади. Дастур давомида 30 млн кишини эмлаш режалаштирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид