Жаҳон | 09:47 / 23.10.2020
8514
1 дақиқада ўқилади

Россия ФХХ Москва вилоятида террорчи деб тахмин қилинган шахсни ҳибсга олди

Фото: TASS

ФСБ Москва вилоятида теракт тайёрлаётган шахснинг ҳибсга олиниш жараёни видеосини эълон қилган. Аввалроқ хавфсизлик кучлари 1999 йилда туғилган Марказий Осиёлик шахсни қўлга олгани билдирилганди.

Халқаро террорчилар кўрсатмасига биноан у ҳукумат биноларидан бирига ҳужум уюштирмоқчи бўлган. Шундан сўнг у Яқин Шарққа жўнаб кетишни ният қилган.

Террорчининг махфий захира жойидан қўлбола бомба яратиш учун қисмлар топилган. Хавфсизлик хизмати ходимлари, шунингдек, жангарилар билан ёзишмаларни топган. Унда террорчиларга қасамёд қилинган видео ва портловчи қурилмани яратиш бўйича кўрсатмалар мавжуд.

Ёзда ФСБ директори Александр Бортников сўнгги ўн йил ичида Россияда 160 га яқин, 2019 йилда 43 та, жорий йилда 20 дан ортиқ терактларнинг олди олинганини хабар берган эди.

Мавзуга оид