Эрдўған Европа ичидан емирилишини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Европа «мусулмонларга қарши фронт очиб» ўз умрига якун ясаётганини айтди.
Германия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Берлиндаги Мавлоно масжидида ўтказган операциясига изоҳ берар экан, Эрдўған «Европа фашизми» янги босқичга чиқаётганлигини таъкидлади.
«Агар Европа мамлакатлари бундан тезроқ қутулмаса, бундай касаллик Европани ичидан емиради», — деди у.
Аввалроқ Туркия президенти франциялик ҳамкасби Эмманюэл Макронни Ислом динига нисбатан муносабати учун танқид қилганди.
Daily Sabah нашрининг маълумот беришича, 21 октябрь куни Германия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Берлиндаги Мавлоно масжидига бостириб киришган ва у ерда товламачилик иши бўйича ўтказилаётган суриштирув доирасида тинтув ўтказишган.
Рейд вақтида масжидда бомдод намози ўқилаётган бўлган. Ниқобда бўлган 150га яқин полициячи пойабзаллари билан жойнамозларни эзғилаб юришган ва 7 минг евро, компьютерларни мусодара қилишган.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024