Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, полковник Ўткирбек Юнусалиевич Холбоев Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.
Тайинловга қадар Ўткирбек Холбоев Миллий гвардия Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги бўлинма командирининг хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар подполковник Қудратжон Ўринбоев Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026