Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ишлаш истагидаги фуқароларга дарс бериш учун 500 нафар рус тили ўқитувчиси жалб қилинади
27 октябрдан бошлаб Россия Халқлар дўстлиги университети ўқув дастури асосида 500 нафар ўқитувчини ўқитиш бўйича 72 соатлик бепул семинар ўтказилади ва уларга махсус сертификатлар берилади.
Шунингдек, ўқитувчилар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги 25та ўқув марказида ташкил этилган рус тили синфларига ишга жалб қилинади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарга кўра, вазирлик ва Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўқитиш ва зарурий касбларга тайёрлаш, Россия тарихи, қонунчилиги ва рус тили бўйича имтиҳон топшириб, сертификатга эга бўлиш имтиёзларини яратиш бўйича бир қатор ишлар бажарилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети ва “World Skills Russia” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама меморандум имзоланган эди.
Унга кўра, хорижга ишлаш мақсадида кетмоқчи бўлган фуқароларни 25та йўналиш бўйича касбга ўқитиш кўзда тутилган.
Меморандумга асосан, Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Қозон шаҳарларида ҳам рус тили ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича гуруҳлар ташкил этилган.
Хабарда айтилишича, яқинда Новосибирск шаҳридаги ўқув марказини сантехника йўналиши бўйича тугатган 14 нафар фуқарога “World Skills Russia” сертификатлари берилган.
Қайд этилишича, келгусида Россиянинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўпроқ яшайдиган ҳудудларида ҳам рус тили ва касбга ўқитиш марказларини очиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026