Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон нефть вазирига нисбатан санкциялар жорий қилди
АҚШ молия вазирлиги Эроннинг бир қатор компаниялари ва мансабдор шахслари, жумладан Эрон нефть вазири Бижон Занганега қарши санкциялар киритди.
Санкциялар киритилиши Эрон бензинининг Венесуэла ва Сурияга етказилиши билан боғланган.
Санкциялар остига, шунингдек, Эрон миллий нефть компанияси ва Эрон миллий танкер компанияси, ушбу компаниялар вакиллари тушган. Бундан ташқари, “қора рўйхат”га АҚШда Эрон билан боғлангани таъкидланадиган, Гондурас ва Панама байроқлари остида сузувчи икки танкер киритилган.
18 октябрда Эронга нисбатан киритилган қурол эмбаргоси амал қилиши муддати ўз ниҳоясига етди. Эндиликда халқаро ҳуқуқ Эронга бошқа давлатларга қурол сотишида тўсқинлик қилмайди.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
19:37 / 01.07.2026