Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги махсус касб-ҳунар мактабларида анъанавий ўқиш бошланди
«Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармонига мувофиқ Фарғона вилоятида 2020-2021 ўқув йилидан 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган 33 та касб-ҳунар мактабида анъанавий шаклда ўқитиш амалиёти бошланди.
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб вилоятдаги 33 та касб-ҳунар мактабида 37 та касб бўйича 9 353 нафар ўқувчи учун профессионал таълим бериш жараёни бошланган. Бундай мактаблардаги таълимдан кўзланган асосий мақсад ёшларда креативлик, коммуникативлик, касбий саводхонлик, жамоада ишлаш, ташаббускорлик каби кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Дарс жараёнларидаги муҳим ўзгаришлардан бири шундаки, назарий соатлардан кўра кўпроқ амалиётга урғу берилади. Шунингдек, «Дуал таълим» принциплари асосида ўқитиш ва ўрганиш жорий этилади.
Профессионал таълим муассасасаларининг очилиш тадбирларида Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси масъуллари ва туман, шаҳар ҳокимлари иштирок этган.
Мавзуга оид
09:00 / 08.07.2026
Фарғонада қарийб 6 кг «гашиш» мусодара қилинди
17:55 / 03.07.2026
Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026