10:49 / 27.10.2020
18751

Карантин талаблари бузилганда, автомобиль жарима майдончасига мажбурий жойлаштирилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ўзгартиришга кўра, энди эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш (54-модда) билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Бунда, ички ишлар органлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони қўллашга фақат тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилган тақдирда ҳақлидир.

Шунингдек, эндиликда карантин шароитида ҳайдовчилар томонидан кодекснинг 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан маъмурий иш кўрилгунига қадар ушлаб турилиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Top