Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия янги ракетасини синовдан ўтказди
Ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг янги ракетаси синови Сари-Шаған полигонида (Қозоғистон) муваффақиятли тарзда ўтказилган.
Россия ҳаво-космик кучлари ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг янги ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, синов Сари-Шаған полигонида (Қозоғистон) муваффақиятли тарзда амалга оширилган.
Ҳаво-космик кучлари ракета ҳужумидан мудофаа бўлинмаси командири генерал-майор Сергей Грабчукнинг сўзларига кўра, «қатор синовлардан сўнг янги мудофаа тизимининг барча хусусиятлари тасдиқдан ўтган, берилган жанговар вазифалар аниқлик билан бажарилган».
Россия мудофаа вазирлиги Сари-Шаған полигонида ракета синови ўтказилганлиги тўғрисида охирги марта 2019 йил июлда хабар берганди.
Мавзуга оид
21:33
Халқаро Букер мукофоти номи россиялик миллиардер шарафига ўзгартирилади
17:41
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
11:55
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
11:21