БМТ: Бой давлатлар миллионлаб сифатсиз машиналарни камбағал давлатларга экспорт қилган
БМТ бой мамлакатларнинг миллионлаб ишлатилган ва ҳавони юқори даражада ифлослайдиган автоуловлари ривожланаётган камбағал давлатларга «улоқтирилаётгани» ҳақида маълум қилди.
2015 йилдан 2018 йилгача Европа, Япония ва AҚШдан жами 14 миллионга яқин эски ва сифатсиз транспорт воситалари экспорт қилинган. Шундан ҳар 5 тадан 4 таси қашшоқ мамлакатларга сотилган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи Aфрикага юборилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, экспорт қилинган машиналарнинг 80 фоиздан ортиғи минимал хавфсизлик ва экологик талабларга жавоб бермаган. БМТ экспорт қилувчилар ҳам, импорт қилувчилар ҳам ушбу автоуловлар оқимини тўхтатиш учун қатъий қоидалар жорий қилиши керак деб ҳисоблайди.
Тадқиқотчиларнинг 3 йиллик таҳлилларига кўра, 146 мамлакатнинг аксарият қисмида автомобиллар импорти тўғрисидаги қоидалар ниҳоятда кучсиз эканлиги аниқланган. Aфрика ва Осиё мамлакатлари сотиб олган эски машиналар автоҳалокатлар даражасининг ошишига сабаб бўлган.
«2017 йил Угандага олиб келинган дизелда юрадиган машиналарнинг ўртача ёши 20 дан ошган эди. Зимбабведа ҳам худди шундай ҳолат. Aслида Aфриканинг 30 га яқин мамлакатида автоуловларда ёш чегараси йўқ. Демак, бу ерга ҳар қандай ёшдаги ва ҳар қандай турдаги машина кириши мумкин», дейди БМТнинг атроф-муҳит масалалари вакили.
Aниқланишича, экспортёрлар машиналарнинг платина қисмларини олиб ташлаб, ўрнига темир улаган. Чунки бундай платиналарни Европада 500 долларга пуллаш мумкин. Шунингдек, экспорт қилинган машиналардан хавфсизлик ёстиқчалари, қулфлашга қарши тормоз тизимлари ноқонуний ечиб олинган. Ушбу машиналар сабаб бўлаётган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун импорт қилувчи мамлакатларларнинг бир нечтаси қатъий чекловлар қўя бошлади.
Марокаш ишлаб чиқарилганига 5 йил, Кения эса 8 йилдан кўп бўлмаган машиналарнигина импорт қиладиган бўлди. Ғарбий Aфрика давлатларида эса 2021 йил январдан транспорт воситаларининг табиатга келтираётган зарар миқдори бўйича стандарт ўрнатилади.
Мавзуга оид
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024