Ўзбекистонда дориларнинг максимал чакана нархини кўрсатувчи Telegram-бот ишга туширилди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги дори воситаларининг энг юқори чекланган чакана нархлари тўғрисида маълумот берувчи Telegram-ботни ишга туширди.
Агентлик хабарига кўра, Telegram'да @dorinarx_bot манзилида жойлашган робот дорилар нархи устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга имкон беради.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ҳам импорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларининг нархи, етказиб берувчи воситачиларнинг сонидан қатъи назар, улгуржи савдода сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдода улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.
@dorinarx_bot'да дори воситасини ҳам халқаро патентланмаган номи, ҳам савдо номи бўйича излаш мумкин.
Ахборот тизимига 2 мингдан ортиқ савдо номлари киритилган. Робот фойдаланувчи сўровига жавобан унга қуйидаги маълумотларни тақдим этади: савдо номи, дозаси, қадоқланган сони ва қадоқ тури, ишлаб чиқарувчи номи, халқаро патентланмаган номи, максимал чакана нархи.
Таъкидланишича, фуқаролар бирор бир дорихонада дори воситалари максимал чакана нархидан юқори нархда сотилаётганидан хабардор бўлса, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефонига қўнғироқ қилиши мумкин. Мурожаатлар агентликнинг www.consumer.uz сайти орқали ҳам қабул қилинади.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
11:41 / 01.11.2024