Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир қатор туманларда ИИБ бошлиқлари ўзгарди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Подполковник Фарҳодбек Махсудов Андижон вилояти Андижон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ф. Махсудов Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Ғолибжон Алимов Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ғ. Алимов Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Муроджон Қундузов Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М. Қундузов ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
16:15
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
11:41 / 19.05.2026