Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бадминтон бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилди
Мусобақада республиканинг 10та ҳудудидан жами 85 нафар спортчи ғолиблик учун курашмоқда.
Жорий йилнинг 3 ноябридан 7 ноябрига қадар Тошкент шаҳрида энг кучли спортчилар иштирокида бадминтон бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида шахсий ва жамоавий Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақада республиканинг 10та ҳудудидан (ҳудудий босқич ғолиблари) жами 85 нафар спортчи ғолиблик учун баҳсга киришган. Спортчиларнинг 49 нафари эркаклар, 36 нафари эса аёлларни ташкил қилади.
Мусобақа жамоавий ҳисобда ўтказилмоқда, бунда ҳар бир жамоа бир-бири билан даврий тизимда куч синашади, сўнгра шахсий биринчиликларга старт берилади.
Тадбирни федерация раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди.
“Бадминтон спортига шу кунгача эътибор берилмай келинаётган эди. У, аслида, халқ орасида кенг тарқалган спорт турларидан бири ҳисобланади. Бадминтонни дунёда футболдан кейинги ўринда турувчи оммавий спорт турлари қаторига қўшиш мумкин. Шунингдек, бадминтон Президентимиз фармонидаги 7та спорт туридан бири сифатида белгиланди. Мусобақада иштирок этаётганлар, ушбу спорт турини оммалаштиришда ёрдам бериши лозим. Биз биргаликда ушбу спорт турини республикамиздаги оммавий спортлардан бирига айлантиришимиз керак. Мен сизларни бугунги мусобақа бошлангани билан муборакбод этаман ва барчангизга омад тилайман”, - деди А. Абдуҳакимов.
Очилиш маросимидан сўнг жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов ҳам ушбу мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Яқинда президентимизнинг соғлом турмуш ва оммавий спортга оид янги фармонлари чиқди. Ушбу фармонда еттида устувор спорт турлари танлаб олинган. Бу спорт турлари орасида эса бадминтон ҳам мавжуд. Бадминтон спорт тури ёш ва жой танламайдиган спорт тури ҳисобланади. Бадминтон оммавий спортлар ичида дунё бўйлаб кўпчиликни қамраб олган. Ўзбекистонда ҳам ушбу спорт тури ўз фаолиятини бошлаганига ўн йил бўлди. Шу йил давомида барча вилоятларда ушбу спорт федерациялари (филиаллари) ташкил этилди. Шунингдек, Бухоро, Самарқанд ва Навоийда мазкур спорт турига мўлжалланган мажмуалар қуриш режалаштирилмоқда. Самарқанддаги мажмуа қурилиб битганидан сўнг у ерда мамлакат ва Осиё чемпионатларини ташкил этмоқчимиз”, - деди Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов.

Ўзбекистон кубоги ғолиблари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадминтон федерацияси томонидан медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар, шунингдек, совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг кубоги билан тақдирланади.
Ушбу мусобақа ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб келинади. Тегишли тоифа талабларига жавоб берган ғолиб ва совриндорларга спорт унвонлари берилиб, бадминтон миллий терма жамоасига қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бадминтон федерацияси янги марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда таниқли спортчилар, ҳукумат вакиллари ва журналистлар иштирок этди.
Мавзуга оид
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025
Дарахт экиш учун ичимлик сувидан фойдаланишга қўйилган чеклов баҳор ва ёзда бекор бўлади
10:00 / 23.11.2025