Ўзбекистон | 12:30 / 03.11.2020
8326
2 дақиқада ўқилади

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Руфат Рисқиев кубоги кимга насиб этади?

Тошкентдаги “Универсал” спорт саройида катта спорт мусобақаси давом этмоқда. PEPSI ҳомийлигида ташкил этилаётган биринчиликнинг дастлабкиси 20-27 октябр кунлари ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтди ва ушбу ёш тоифасидаги етакчи боксчилар саралаб олинди.

Фото: Ўзбекистон Бокс федерацияси

31 октябрда бошланган катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 7 ноябрга қадар давом этади. PEPSI ҳомийлигида ташкил этилаётган биринчиликнинг бу қисмида Токио олимпиадаси йўлланмаси соҳиблари Бобоусмон Ботуров, Миразиз Мирзахалилов, Санжар Турсунов каби етакчи боксчилар рингга кўтарилишади. Шунингдек, Нодиржон Мирзаҳмедов, Дилшод Рўзметов, Шунқор Абдурасулов каби ўнлаб шижоатли боксчилар ўз вазн тоифаларида беллашадилар ва Ўзбекистон боксида ким кучли эканини аниқлаб оладилар. Бу эса, ҳар бир жангнинг янада шиддатли ва аёвсиз кечишини англатади. Мусобақанинг энг яхши боксчисига “Руфат Рисқиев кубоги” тақдим этилади.

Фото: Ўзбекистон Бокс федерацияси

10-15 ноябрь кунлари эса, ёш қизлар ва ўсмир қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ташкил этилади. Унда ёшлар тоифасида 10 та, ўсмирлар тоифасида эса 15 та вазнда ғолиблар аниқланади ҳамда терма жамоага янги номлар сараланади.

Фото: Ўзбекистон Бокс федерацияси

Баҳсларда Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари мамлакат чемпионати олтин медаллари учун рингга кўтарилиши биринчиликка ўзгача жанговар кайфият улашади.

Chempionlarni Pepsi bilan qo`lla!

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид