ЖССТ пандемиянинг оғир босқичи бошланаётганлиги тўғрисида огоҳлантирди
ЖССТ вакили ҳатто коронавирусга қарши вакцина ва даволаш воситалари пайдо бўлганида ҳам уни фақат қатор шартларга риоя қилиш орқали енгиш мумкинлигини таъкидлади.
Яқин бир неча ой давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият жуда оғир бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Мелита Вуйнович маълум қилди.
«Глобал кесимда пандемиянинг оғир босқичида турибмиз, айниқса, Шимолий яримшарда», — деди у.
Вуйновичнинг қайд этишича, COVID-19га чалиниш ҳолатлари сони ўсишда давом этмоқда. У ҳатто коронавирусга қарши вакцина ва даволаш воситалари пайдо бўлганида ҳам уни фақат қатор шартларга риоя қилиш орқали енгиш мумкинлигини таъкидлади.
Аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреисус COVID-19 бўйича вазият оғирлашгани тўғрисида маълум қилганди.
ЖССТ маълумотига кўра, охирги 24 соат ичида дунё бўйича коронавирус юқтириш бўйича 440,5 мингта ҳолат аниқланган, касаллик юқтирганлар сони 46 млн кишидан ошган. Пандемия бошланганидан буён 1,2 млн киши вафот этган, жумладан охирги суткада 5,7 минг киши ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
00:26 / 27.10.2024