Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони декабрда Европа учун нефть нархини оширади
АҚШ учун эса Саудия нефтининг барча навлари нархи баррелига 0,2 доллардан пасаяди.
Саудия Арабистони декабрда Европадаги харидорлар учун нефть нархини оширади. Бу ҳақда Saudi Aramco давлат компанияси маълум қилди.
Шимоли-ғарбий Европадаги мижозлар учун Arab Heavy навли нефтнинг бир баррели нархи 1 долларга ошади. Ўрта ер денгизи мамлакатлари харидорлари учун эса бир баррель нефть нархига 0,4-0,6 доллар қўшилади.
АҚШ учун эса Саудия нефтининг барча навлари нархи баррелига 0,2 доллардан пасаяди.
Осиёлик харидорлар учун эса Arab Medium нефтининг бир баррели нархи 0,1 долларга қимматлашади, Arab Heavy нархи эса ўзгармайди.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026