Жаҳон | 21:14 / 06.11.2020
6668
1 дақиқада ўқилади

Жоржия штати овозлар қайта ҳисоблаб чиқилишини эълон қилди

Штат давлат котиби Брэд Раффенспергер Жоржияда президент сайлови натижаси ҳозирча ноаниқ эканлигини таъкидлади.

Фото: AP

АҚШ президенти пойгаси натижасини ҳал қилувчи штатлардан бири Жоржияда овозлар қайтадан ҳисоблаб чиқилади. Бу ҳақда штат давлат котиби Брэд Раффенспергер CBS News телеканали эфирида эълон қилди.

 Reuters агентлигининг хабар беришича, номзодлар орасидаги кичик фарқ туфайли овозлар қайтадан ҳисобланади.

 Раффенспергер Жоржияда президент сайлови натижаси ҳозирча ноаниқ эканлигини таъкидлади.

 6 ноябрь куни демократик партиядан номзоди кўрсатилган Жо Байден Жоржияда Дональд Трампни ортда қолдирганди.

Трамп штаби овозларни қайта ҳисоблаш чоғида қоидабузарликлар аниқланади ва устунлик Трамп томонида бўлади, деб ҳисобламоқда.

Мавзуга оид