Спорт | 00:06 / 06.11.2020
3575
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида илк бор “Формула-1” босқичи ўтказилади 

Саудия Арабистони 2021 йилда тарихда биринчи марта “Формула-1” босқичини қабул қилади.   

Фото: EPA-EFE/Jorge Guerrero

Ушбу босқич 2021 йил ноябрида Жидда шаҳри кўчаларида тунги вақтда ўтказилади.

“Биз Саудия Арабистонини “Формула-1”да қаршилашдан хурсандмиз. Саудия Арабистони тез суръатларда дунё спорти ва кўнгилочиш марказларидан бирига айланмоқда. Бу ерда охирги йилларда кўплаб йирик тадбирлар ўтказилган. Кейинги йилдан бу ерда “Формула-1” пойгалари ўтказилишидан мамнунмиз. Бу минтақа биз учун жуда муҳим. Саудия Арабистони аҳолисининг 70 фоизини 30 ёшдан кичиклар ташкил қилиши ҳисобга олинса, биз “Формула-1”га янги мухлисларни жалб қилишдан, бутун дунёдаги томошабинларимизга эса бой тарихга эга жойда ўтказиладиган қизиқарли пойгаларни намойиш қилишдан хурсандмиз”, деб таъкидлаб ўтган пойгаларнинг ижрочи директори Чейз Кэри.

“Формула-1”да Баҳрайн ва Сингапур босқичлари ҳам тунги вақтда ўтказилади. 

Айни вақтда “Формула-1”нинг кейинги мавсум учун пойгалар жадвали ҳали эълон қилинмаган, бироқ пойгалар раҳбарияти уни яқин орада эълон қилишга ваъда берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид