Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улар ўзимизга муносиб масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак – Президент журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида ҳам гапирди.
«Мен тизимдаги муаммоларни кўтариб чиқаётган, ёритиб бераётган журналист ва блогерлардан хурсандман. Айнан улар кўплаб муаммо ва қилинаётган ишларни ёритиб беришмоқда.
Албатта, бу масалалар оддий тилда айтганда эви, тасдиғи билан бўлиши керак. Улар одатда кўп масалаларни ўзи ўқиган, яъни ривожланган давлатлар билан солиштиришади. Лекин улар шуни ҳам тушунишлари керакки, бизда очиқлик сиёсатига энди 3 йил бўлди. Журналист ва блогерлар солиштираётган давлатларнинг эркинлигига эса 300 йил бўлган.
Биз албатта шу даврларга ҳам етамиз. Улар ўзимизга муносиб масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
20:05 / 11.06.2026