Трамп сайловда «катта устунлик» билан ғалаба қозонганлигини билдирди
Аввалроқ Трамп мурожаат билан чиқиб, сайловда ғалаба қозонганини маълум қилаётган вақтда қатор телеканаллар унинг мурожаатини эфирдан узиб қўйганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 3 ноябрда ўтказилган президент сайловида ғалаба қозонганлигини билдирди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
«Бу сайловда мен катта устунлик билан ғалаба қозондим», — деб ёзди Трамп.
Twitter ушбу қайдга твит ёзилган пайтда президент сайлови натижалари расман эълон қилинмаганлигини англатувчи белги қўйди.
Аввалроқ Трамп мурожаат билан чиқиб, сайловда ғалаба қозонганини маълум қилаётган вақтда қатор телеканаллар унинг мурожаатини эфирдан узиб қўйганди.
Сайловда демократ Жо Байден ғалаба қозониши эҳтимоли юқори, чунки у катта устунликка эга.
Мавзуга оид
15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?
15:51 / 14.04.2022
Байден ортидан Трамп ҳам Украинада тинч аҳоли ўлдирилишини геноцид деб атади
19:04 / 17.03.2022
Трамп Россиянинг Украинага кирганидан ҳайрон бўлганини айтди
21:10 / 09.02.2022