Байденни “коррупциячи” деб атаган Эстония ички ишлар вазири истеъфога чиқишини айтди
8 ноябрь куни TRE радиостанцияси эфирида ички ишлар вазири Март Хельме Жозеф Байден ва унинг ўғли Ҳантерни "коррупциялашган нусхалар" деб атаган, молия вазири Мартин Хельме эса АҚШ президенти сайлови натижалари сохталаштирилганини айтганди.
Эстония ички ишлар вазири, консерватив халқ партияси раиси ўринбосари Март Хельме истеъфога чиқаётганини маълум қилди.
"Кеча эстониялик сиёсатчиларнинг туҳмат ва ёлғонларини кўргач, истеъфога чиқишга қарор қилдим. Мен шунчаки тўйдим. Хавфсизликка таҳдид соладиган ҳеч нарса қилмадим, Америкадаги барча эркин оммавий ахборот воситалари айтганидан бошқа нарса айтмадим", - деди у матбуот анжуманида.
8 ноябрь куни TRE радиостанцияси эфирида у Жозеф Байден ва унинг ўғли Хантерни "коррупциялашган нусхалар" деб атаган, молия вазири Мартин Хельме эса АҚШ президенти сайлови натижалари сохталаштирилганини айтганди.
Эстония бош вазири Юри Ратас кейинроқ уларнинг бу гапларини бемаънилик деган ва "Эстония ва АҚШ муносабатларига путур етказишни зудлик билан бас қилиш"га чақирганди. Мамлакат президенти Керсти Кальюлайд бу баёнотлар сабабли мудофаа бўйича кенгашни чақиришини маълум қилди.
АҚШда 3 ноябрь куни президент сайлови бўлиб ўтди. Америкадаги етакчи оммавий ахборот воситалари Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Трамп мағлубиятини тан олмади.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024