Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: тухум ва шакар арзонлашмоқда, ўсимлик ёғи ва бодринг ошмоқда
Kun.uz’нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги мухбирлари ўз ҳудудларидаги марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозорларидаги 8 ноябрь кунидаги нарх-наволар ҳақида маълумот тўплашди. Одатга кўра, 12 турдаги озиқ-овқат ва шунча мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача нархлари тўплаб, тартибланди.
Ўтган ҳафтадаги нархларни солиштириш асносида бозорларда тухум нархи янада пастлагани, айрим жойларда 700 сўмгача сотилаётгани ойдинлашмоқда. Шунингдек, килоси 8000 сўмгача кўтарилиб кетган шакар нархи ҳам барқарорлашиб, аксарият жойларда 7000–7500 сўмдан сотилаётгани маълум бўлди. Бироқ ҳамон 9000 сўмгача сотилаётган жойлар бор.
Бодринг ва помидор нархи ўтган ҳафтага қараганда кескин кўтарилган. Бодрингнинг килоси энг қиммат Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, водий вилоятларида сотилмоқда – 14–15 мингдан.
Бозорларда бироз нархи барқарорлашган мол гўштига энг қиммат нарх Наманган шаҳрининг «Сардоба» бозорида белгиланган — 70 минг сўм. Лекин шу бозорда мол гўштининг килограммини 50 минг сўмга ҳам харид қилиш мумкин. Умуман олганда, жойларда мол гўшти 55-60 минг сўм оралиғида сотилаётгани, қўй гўшти ўртача 65-70 минг сўм эканлиги қайд этилди. Товуқ гўштининг 1 килоси ҳамон Урганчда, шунингдек, Тўрткўл шаҳрида энг арзон — килоси 14 минг сўм.
Мева-сабзавотлар нархлари бозорларда бир-биридан кўп ҳам фарқ қилмайди. Жанубий вилоятларда карам нархи бошқа вилоятларга нисбатан арзонроқ.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
17:13 / 01.11.2024