Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхати янгиланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини янгилади.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, олдинги таҳрир билан солиштирганда рўйхат 138 дан 163 позициягача оширилди.
Рўйхатга кам учрайдиган касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар қўшилди.
Хусусан, бу турли ўлчам ва зичликдаги юмшоқ силикон боғламлар, боғламларни фиксациялаш учун эластик бинтлар, шунингдек даволаш воситаларидан иборат атравматик боғламлар, салфеткалар ва фиксацияловчи бинтлар.
Мавзуга оид
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
10:12 / 28.01.2026
Тошкент вилоятида кучли дорилар ноқонуний савдоси фош этилди
09:51 / 24.01.2026