АҚШ савдо вазирлиги TikTok’ни блоклашни ортга сурди
Савдо вазирлигининг билдиришича, Филаделфия округ суди октябр охирида вазирлик қарорининг кучга киришига нисбатан тақиқ қўйган.
АҚШ Савдо вазирлиги Америка компанияларига Хитойнинг TikTok сервисидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича чораларнинг кучга кириш муддатини ортга сурди.
АҚШ президенти Доналд Трамп августда TikTok иловасидан келадиган хавфнинг олдини олиш бўйича фармон имзолаганди. Фармонда айтилишича, “Хитой компаниялари ишлаб чиққан мобил иловаларнинг Қўшма Штатларда тарқалиши АҚШ миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига таҳдид уйғотади”.
Сентябрда мамлакат Савдо вазирлиги фармонга мувофиқ тақиқланган операциялар рўйхатини эълон қилди. Тақиқларнинг аксарияти 12 ноябрдан кучга кириши ва АҚШда TikTok амалда блокланиши лозим эди.
Савдо вазирлигининг билдиришича, Филаделфия округ суди октябр охирида вазирлик қарорининг кучга киришига нисбатан тақиқ қўйган. Ҳукумат суд қароридан норози бўлиб апелляция берган.
Вазирликнинг қайд этишича, ушбу иш бўйича янги суд қарори қабул қилинмагунича TikTok’дан фойдаланишга қўйилган тақиқ кучга кирмайди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024