Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Лондон метроси ва автобусларида COVID изларини топишмади
Лондон Империя коллежи экспертлари ҳар ойда транспорт тармоғидаги эскалаторлар, тутқичлар ва Oyster Card карта қурилмаларидан суртма ёрдамида тест олишмоқда.
Олимлар Лондон метроси ва автобусларидаги ҳаво ҳамда юзаларда коронавирус изларини топишмади. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Лондон Империя коллежи экспертлари ҳар ойда транспорт тармоғидаги эскалаторлар, тутқичлар ва Oyster Card карта қурилмаларидан суртма ёрдамида тест олишмоқда. Олимлар олган иккинчи тест натижалари ҳам манфий чиқди.
Улар шунингдек, бир соат давомида махсус қурилма орқали ҳаводан ҳам намуна олишган.
Империя коллежи эпидемиологи, профессор Рой Андерсоннинг сўзларига кўра, коронавирус юқишининг асосий муаммоси юзаларда эмас.
“Асосий муаммо – одамларнинг ўзларини тутиши. Очиқ ҳавода вирус юқиши бино ичидагига қараганда анча кам бўлади. Бу зарралар ҳаво орқали юқади”, – деди профессор.
Транспортда ўтказилган аввалги тадқиқотлардан маълум бўлишича, поездда вирус юқтириш эҳтимоли 11 мингдан бирга тенг.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026