Тиббиёт ходимларини хизмат мажбурияти бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланди
Президент «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини имзолади.
Унга кўра, тиббиёт ходимларини қуйидагиларга жалб қилиш тақиқланади:
- Тиббиёт ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган барча турдаги ишларга жалб қилиш;
- тиббиёт ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш.
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талаблар бузилган ҳолларда тегишли жавобгарликка тортилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилади. Айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлашни Бош прокуратура ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги назоратга олади.
Бундан ташқари, ҳужжатга биноан иш берувчиларнинг ходимлари тиббий текширувлардан ўтишидаги масъулияти орттирилган ҳамда меҳнат шароитларини махсус баҳолаш тизимини жорий қилиш шартлари ҳам қайд этилган.
Тизимда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
19:00 / 24.10.2024
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнатга оид 283 та мурожаат келиб тушди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
10:15 / 10.10.2024
“Масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилади” – Сенат пахта теримига мажбурлаш ҳолатларига муносабат билдирди
19:45 / 09.10.2024