Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Тоғли Қорабоғга тинчликпарвар кучларини киритиш борасида резолюция қабул қилади
Туркия парламенти Тоғли Қорабоғга ўз тинчликпарвар кучларини киритиш борасида резолюцияни қабул қилиш устида ишламоқда. Тахминларга кўра, ҳарбийлар ноябр ойининг охиригача зиддиятли ҳудудга кириб боради. Sabah агентлигининг хабар беришича, маълумотни парламентдаги ўнгчилардан Адолат партияси вакиллари тасдиқлаган.
Расмий ҳужжатда тинчликпарвар кучлар томонидан бажариладиган аниқ вазифалар ва уларнинг жойлашув ҳудуди белгилаб берилади. Маълум қилинишича, турк ҳарбийлари россиялик ҳамкасблари билан биргаликда Озарбойжон ва Арманистон ўртасида келишилган сулҳ шартлари бажарилишини назорат қилади. «Масала тез орада парламент томонидан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади», – дейилади хабарда.
9 ноябр куни Озарбойжон Республикаси Президенти Алиев, Арманистон Республикаси Бош вазири Пашинян ва Россия Федерацияси Президенти 2020 йилнинг 10 ноябридан Тоғли Қорабоғ ҳудудида ўт очишни бутунлай тўхтатишни назарда тутувчи баёнотни имзолаганини эълон қилган эди.
Шундан сўнг 2 мингга яқин Россия тинчликпарвар кучлари ҳудудга 5 йил муддатга кириб келгани маълум қилинди.
11 ноябр куни эса Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш қўшма маркази бўйича Россия-Туркия баённомаси имзоланганини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:53 / 16.04.2026
АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни рад этди
18:47 / 17.02.2026
Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян 20 йилга қамалди
22:04 / 05.02.2026
Боку суди Тоғли Қорабоғнинг беш нафар раҳбарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
16:15 / 01.02.2026