Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Европага газ етказиб беришни бошлади
Узунлиги 878 километр бўлган газ ўтказиш тизими Греция, Албания, Адриатика денгизи ва Италияни кесиб ўтади.
Озарбойжондан Евроиттифоқ мамлакатларига газ етказиб бериш учун қурилган Трансадриатика қувури (TAP) тижорий фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда лойиҳа сайтида маълум қилинди.
"Салоникида (Греция) газ қувури қурилиши бошланганидан сўнг орадан қарийб тўрт ярим йил ўтгач, ишлар газ етказиб бериш бўйича тижорий амалиёт босқичига ўтди", – дейилади TAP AG хабарида.
Европалик истеъмолчилар ушбу газ қувури орқали йил охиригача газ олиши кутилмоқда.
Узунлиги 878 километр бўлган газ ўтказиш тизими Греция, Албания, Адриатика денгизи ва Италияни кесиб ўтади. Ундан Каспий денгизидаги Шоҳ Денгиз II конидан қазиб олинадиган газни етказиб бериш учун фойдаланилади.
TAP Жануби-шарқий Европа мамлакатларига газ етказиб беришга хизмат қилади. Лойиҳа қиймати 40 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Трансадриатика газ қувурининг акциядорлари Британиянинг ВР, Озарбойжоннинг SOCAR, Италиянинг Snam, Белгиянинг Fluxys (19%), Испаниянинг Enagas, Швейцариянинг Swis Axpo компаниялари ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
22:08 / 18.05.2026