Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Трамп Эрондаги ядро объектларига зарба бермоқчи бўлди, уни бу ниятидан қайтаришди
Журналистлар Жо Байден Эрон билан ядровий келишувни тиклаши қийин бўлиши учун АҚШнинг амалдаги президенти Теҳрон билан муносабатларни ҳаддан ташқари ёмонлаштиришга уринган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
АҚШ президенти 12 ноябр куни маслаҳатчилари билан Эрондаги уранни бойитиш заводига ҳужум қилиш эҳтимолларини муҳокама қилишган. Бу ҳақда The New York Times нашри собиқ ва ҳозирги америкалик амалдорлар орасидаги манбаларига асосланган ҳолда хабар тарқатди. Доналд Трамп Халқаро атом энергияси агентлигининг (МАГАТЭ) Эрондаги бойитилган уран ҳажми ядровий келишувга кўра рухсат этилган миқдордан 12 баравар кўплиги ҳақида эълон қилганидан кейин авиазарба ёки киберҳужум имкониятларига қизиқиш билдирган.
Оқ уйдаги учрашувда вице-президент Майкл Пенс, давлат котиби Майкл Помпео, Мудофаа вазири - Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер ва АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал Марк Милли иштирок этган. Улар Трампни президентлигининг сўнгги ҳафталарида юзага келиши мумкин бўлган оқибатларидан огоҳлантириб, Нетенздаги заводга ҳужум қилиш фикридан қайтаришган.
Шу билан бирга, The New York Times нашрининг қайд этишича, Трамп Эронга зарба бериш ниятини ҳамон эътиборидан соқит қилмаган.
Газета маълумотига кўра, ноябрда Мудофаа вазири Марк Эспер ва бошқа юқори мартабали ҳарбий амалдорлар истеъфога чиқарилгач, Трамп Эронга қарши ошкора ёки махфий амалиётлар бошлаши мумкинлиги ҳақида хавотирлар юзага келган. NYT нашрининг қайд этишича, Теҳрон билан зиддият яна кескинлашиши Жо Байден сайловолди кампаниясида ваъда қилган ядровий келишувни тиклаш бўйича музокараларни мураккаблаштириши мумкин. Бу келишув 2015 йилда Барак Обама томонидан тузилган, аммо Трамп ўз президентлиги бошида келишувни бекор қилганди. Бу келишув ушбу мамлакатда ядровий соҳадаги фаолликни чеклаш эвазига санкцияларни ечишни назарда тутарди.
Axios нашри 9 ноябр куни Трамп маъмурияти 2021 йилнинг 20 январига қадар Эронга қарши санкциялар қўлламоқчи экани ҳақида хабар тарқатганди. 10 ноябр куни санкциялар яна олти ташкилот ва тўрт нафар жисмоний шахсни ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилди.
Мавзуга оид
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026