Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Қорабоғдаги вайронгарчиликлар учун Арманистондан товон пули талаб қилади
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Боку Тоғли Қорабоғдаги вайрон қилинган инфратузилма ва уйлар учун халқаро судларда Еревандан компенсация талаб қилишини айтди. Алиев бу ҳақда Озарбойжонга ўтган Фузулий ва Жаброил туманларига ташрифи вақтида айтди.
Озарбойжон президентининг таъкидлашича, Жаброилда бирорта бутун уй қолмаган, мактаблар, уйлар ва бошқа объектлар вайрон қилинган. Унинг таъкидлашича, Озарбойжон бу вайронгарчиликлар учун товон пули талаб қилади.
“Рақиб барча инфратузилмани вайрон қилган. Улар бу учун халқаро судда жавоб берадилар. Мен олдин ҳам айтганман ва яна бир бор қайтармоқчиман, халқаро тузилмалар, экспертлар жалб қилинади, кўрилган барча зарар ҳисоблаб чиқилади ва 30 йил учун товон пули талаб қиламиз. Шу кунларда улар Келбажарни, уйлар, ўрмонларни вайрон қилишди. Улар булар учун ҳам жавоб берадилар”, деб айтган Алиев.
Аввалроқ уч томонлама баёнотга мувофиқ Озарбойжонга ўтиши керак бўлган туманларда одамлар дўконлар, уйлар ва бошқа объектларни вайрон қилишаётгани, ушбу ҳудудларда яшаган арманлар уйларига ўт қўйишаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тоғли Қорабоғдаги жангларни тўхтатиш ҳақидаги келишувга кўра, Озарбойжонга Тоғли Қорабоғнинг катта қисми ва унга ёндош бир неча туман ўтади.
Мавзуга оид
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026