2020 йилда талон-торож қилиш жиноятлари сабабли давлат бюджетига 260 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган – Бош прокуратура
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши ҳолатлари статистикасини келтирди.
«Департамент органлари томонидан жорий йилнинг 10 ойида ўтказилган манзилли тезкор тадбирлар натижасида давлат бошқаруви органлари, таълим, соғлиқни сақлаш, банк-молия, ёқилғи-энергетика, қурилиш соҳаларида жами 436та ҳолатда бюджет маблағларини талон-торож қилиш жиноятлари фош этилиб, давлат бюджетига 260 млрд сўмдан ортиқ миқдорда зарар етказилгани аниқланган.
Шу билан бирга, бюджет ташкилотлари билан боғлиқ субъектлар ҳисобида олинадиган бўлса, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда сохтакорликка йўл қўйиш билан боғлиқ 89та жиноятга чек қўйилган. Жумладан, бу жиноятларнинг 120таси, яъни бу давлат бошқаруви соҳаси – ҳокимият, солиқ, кадастр, маҳалла ва бошқалар ҳисобига тўғри келадиган бўлса, 98таси таълим, 69таси банк ва молия ташкилотлари, 48таси соғлиқни сақлаш, 30таси ёқилғи энергетика, 24таси давлат санитария, 9таси бозорлар ва савдо комплекслари (бу ерда ҳам давлат манфаати бор, давлат улуши борлиги учун улар ҳам ҳисобга олинади) ва 127та ҳолатда бошқа давлат ва жамият манфаатларига зарар етказилгани билан боғлиқ ҳолатлар инобатга олинган.
Бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш соҳасидаги жиноятлар ҳам фош этиляпти. Ушбу йўналишда 187та жиноят фош этилиб, қарийб 60 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Худди шундай манзилли дастурга киритилган ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилишда бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши билан боғлиқ 39та жиноят фош этилган», деди Фарҳод Очилов «Давлат харидлари: очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, тизимни такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари» мавзусига бағишланган матбуот анжуманида.
Мавзуга оид
00:04 / 17.12.2022
Парламентда 2023 йилги давлат бюджети муҳокамаси бошланди
12:46 / 05.12.2022
Дабдаба: Сенат 2 кунлик саммит меҳмонларини овқатлантиришга 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган
20:37 / 22.11.2022
ХТВ ва ССВ тизимларида бюджетнинг 77 млрд сўми ноқонуний ишлатилди
13:22 / 22.11.2022