Тошкентдан Қаршига пиротехника воситалари олиб кетаётган «Ласетти» қўлга тушди
Сирдарёда ДХХ, ИИБ ва божхона ходимлари ҳамкорликда пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида кузатувга олинган «Ласетти» машинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида салон ва юкхонаси кўздан кечирилди. Машинада фуқаро Х.Э.га тегишли, божхона расмийлаштирувидан ўтмаган, қиймати 12 миллион 640 минг сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Тезкор-қидирув ва суриштирув натижасида фуқаро Х.Э. Тошкент шаҳридан харид қилган пиротехника маҳсулотларини икки қисмга ажратиб, Тошкент-Қарши йўналишида ҳаракатланадиган машиналарга юклаб, ўзи яшайдиган манзилга олиб кетаётгани аниқланган. Ушбу тезкор маълумот асосида тадбир давом эттирилган.
Кузатувдаги «Ласетти» тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда автомашинада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 20 миллион 160 минг сўмлик пиротехника воситалари ҳамда 15 турдан иборат, 174 дона, сифати кафолатланмаган ва ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Э.дан жами қиймати 32 миллион 800 минг сўмлик, 17 дона салют ва 42 000 дона пиротехника маҳсулотлари, шунингдек, қиймати 9 миллион 230 минг сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Ласетти»даги 53 млн сўмлик пиротехника воситалари фош бўлди
Андижонда 255 мингта пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
17:56 / 06.11.2024