Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
119 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда дори воситаларнинг ноқонуний айланмасига қарши Тошкент вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Давлат божхона қўмитасидан маълум қилишларича, тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро Д.М. бошқарувидаги “Кобальт” автомобили Оҳангарон шаҳридаги автотураргоҳлардан бирида кўздан кечирилган.
Натижада автомашинада шартли харидорга сотиш мақсадида олиб келинган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 119 миллион сўмлик 693 дона “Гриппол плюс” номли дори воситалари борлиги аниқланган.
“Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:31 / 13.03.2026
Статистика: иқтисодиёти энг тез ўсган ҳудудлар рўйхати
08:25 / 10.03.2026
Сурхондарёда ўқитувчи 14,68 кг опийни 180 минг долларга сотишга уринганида қўлга олинди
12:56 / 27.02.2026
Субсидия чиқариб беришни ваъда қилган менежер 96 млн сўм билан ушланди
20:49 / 19.01.2026