Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда 51 йил умрини шифохонада ўтказган эркак вафот этди
Деярли бутун умрини Сан-Паулу университети шифохонасида ўтказган бразилиялик Энрике Мачаду 18 ноябрда 53 ёшида вафот этди.
Эркак 1967 йилда туғилган. У туғруқ вақтида онасидан айрилган. Мачаду 2 ёшида асаб тизимини жароҳатловчи полиомиелит асоратлари сабабли шифохонага тушган ва ўлимигача қадар у ерда умр кечирган.
Мачаду фалажланиб қолганига қарамай, ўйинлар ва мультфильмларга қизиққан, ижтимоий тармоқларда саҳифалар юритган ва шифохонадаги ўрта мактабни тамомлашга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, у ногирон бола ва унинг дўстлари ҳақида 3D-анимация яратган.
Эркакнинг вафотига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026