Жаҳон | 18:44 / 20.11.2020
13839
1 дақиқада ўқилади

Вакцина синови муваффақиятли бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг олтин нархи тушиб кетди

Олтиннинг бир унцияси учун 1865 доллар таклиф қилинмоқда.

Фото: Mariya Gordeyeva / Reuters

Олтин нархи августдаги рекорддан сўнг 10 фоизга пастлади. Ўшанда бир унция олтин икки минг долларга тенг бўлганди. Нарх пастлашига коронавирусга қарши вакцинанинг самарадорлиги тўғрисидаги хабарлар сабаб бўлди, деб ёзмоқда Financial Times.

 Қайд этилишича, ҳозирда олтиннинг бир унцияси учун 1865 доллар таклиф қилинмоқда.

 Инвесторлар ўз захираларини камайтирмоқда, таҳлилчилар эса олтин нархи ўсиши тўхтади деган фикрда. Macquarie инвестиция банки экспертлари келгуси йилда олтиннинг бир унцияси нархи 1550 долларга тушишини кутишмоқда.

Нашрнинг ёзишича, инвесторлар бошқа қимматбаҳо металларга пул тикишмоқда. Масалан, кумуш нархи қаторасига иккинчи ой ошди, платина эса сентябрдан буён максимум даражада қимматлади.

Аввалроқ АҚШнинг Pfizer компанияси Германиянинг BioNTech компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқаётган коронавирусга қарши вакцинаси клиник тадқиқотларнинг якуний босқичида 95 фоиз самарадорлик кўрсатганлиги маълум қилинганди.

Мавзуга оид