Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони қироли дунё мамлакатларини бўлажак пандемияларга тайёр туришга чақирди
Саудия Арабистони қиролининг сўзларига кўра, таълим, кадрлар тайёрлаш, янги иш ўринлари яратиш ва технологияларни ривожлантиришга урғу бериш даркор.
Дунё мамлакатлари ўз иқтисодиётларини келажакдаги эҳтимолий пандемияларга тайёрлашлари лозим. Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд G20 саммити очилишида сўзлаган нутқида ана шундай фикр билдирди.
"Келажакдаги эҳтимолий пандемияларга тайёр туриш ва мамлакатларимиз иқтисодиётини тайёрлашимиз лозим, савдо ва одамларга ёрдам бериш учун чегараларимиз ва иқтисодиётларимизни очишимиз керак", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бунда таълим, кадрлар тайёрлаш, янги иш ўринлари яратиш ва технологияларни ривожлантиришга урғу бериш даркор.
"Буларнинг бари келгусидаги стратегиямизнинг бир қисми ҳисобланади", - деди Саудия Арабистони қироли.
Шу билан бирга, қирол Салмон "G20 саммити дунё халқларига ишонч ва умид берувчи сиёсатни ишлаб чиқаётганлиги"ни қайд этди.
Пандемияга қарши кураш ҳамда жаҳон иқтисодиётининг тикланиш жараёни 21-22 ноябр кунлари видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган G20 саммитининг асосий мавзулари бўлади.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026