Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
21 ноябрь куни Қибрай туманидаги уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаб, уйнинг бир қисми қулаши оқибатида ота ва бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«2020 йил 21 ноябрь соат 19:16ларда Қибрай тумани, Гулистон-3 кўчаси, 15-уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушди, қолган қисмининг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраган.
ФВВ томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари вақтида уй вайроналари остидан соат 19:45да уй эгаси Х.Н оғир аҳволда олиб чиқилиб, Тошкент шаҳар 7-сонли клиник касалхонасига ётқизилди, олиб борилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор соат 20:45да вафот этган.
Шунингдек, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида соат 23:06да уй эгасининг ўғли А.А. нинг жасади топилди.
Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши хонадон ёнидан ўтган ер ости газ қувуридан табиий газ сизиб чиқиб, хонадоннинг ертўла қисмига тўпланиши тахмин қилинмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Воқеа жойига вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилиб, авария тиклаш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
08:58 / 20.06.2026