Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эмигрантлар учун энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
InterNations компанияси эълон қилган Expat Insider 2020 ҳисоботида эмигрантлар яшаши учун энг яхши шаҳарлар номи маълум қилинди. Рўйхатни Валенсия, Аликанте ва Лиссабон шаҳарлари бошқармоқда.
Тадқиқот муаллифлари 173 миллатга мансуб ва 181 мамлакатда яшовчи 15 мингдан ортиқ киши ўртасида сўров ўтказди. Сўровда қатнашганлар 66 та шаҳарни яшаш сифати, молия ва турар жой, шаҳардаги ҳаёт ва ишлаш шароитлари каби кўрсаткичлар бўйича баҳолашди.
Испаниянинг Валенсия шаҳри яшаш сифати ва қиймати бўйича энг яхши шаҳар деб топилди. Сўровда қатнашганларнинг 90 фоизи бу шаҳарда яшаш даражасини ижобий баҳолаган.
Сўровда маълум бўлишича, беш нафар эмигрантдан тўрт нафари Аликанте шаҳрида ўзларини худди уйларидагидек ҳис қилишади ва Лиссабон шаҳри ҳақида ҳам ҳеч ким салбий фикр билдирмаган.
Шунингдек, Панама-Сити, Сингапур, Малага, Буэнос-Айрес, Куала-Лумпур, Мадрид ва Абу-Даби шаҳарлари ҳам рўйхат юқорисидан жой олди.
Энг охирги ўринларда (57-66-ўринлар) Ҳонгконг, Дублин, Сантяго, Йоҳаннесбург, Париж, Найроби, Милан, Сеул, Рим ва Салимия жойлашган.
Мавзуга оид
18:55 / 20.06.2026
Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат рейтингида энг юқори учталикка кирди
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026