Молдованинг янги президенти Россия гази учун тўпланиб қолган қарз қайтарилмаслигини айтди
Санду 20 ноябрда президент сайловида ғалаба қозонганидан кейиноқ Кишинёв Днестрбўйига Россия гази етказиб берилганлиги учун қарздорликни тан олмаслиги маълум бўлганди.
Молдованинг сайланган президенти Майя Санду Днестрнинг Кишинёвга бўйсунмайдиган чап соҳилидаги ҳудудлар истеъмолчилари сабабли газ учун Россия олдида тўпланиб қолган қарзни тўлашни рад этди.
Унинг қайд этишича, Молдованинг қарзи 7,5 миллиард доллардан ортиқроқ. Шу билан бирга, Днестрбўйидан фарқли равишда, дарёнинг ўнг соҳилидаги ҳудудлар истеъмолчиларининг «Газпром» олдида қарздорлиги йўқ.
«Албатта, биз, ўнг соҳилдагилар Днестрбўйининг қарзини тўлашимизни кутмаслик керак. Бу адолатсизлик», — деди у.
Санду 20 ноябрда президент сайловида ғалаба қозонганидан кейиноқ Кишинёв Днестрбўйига Россия гази етказиб берилганлиги учун қарздорликни тан олмаслиги маълум бўлганди.
«Биз бу қарзни ҳеч қачон тан олмаймиз. Бу Днестрбўйи "ҳукумати"нинг қарзи ва биздан бу газни олиш-олмаслигимиз тўғрисида ҳеч ким сўрамаган», — деганди Санду «Европейская правда»га берган интервюсида.
Аввалроқ Санду Днестрбўйидан Россия қўшинлари олиб чиқиб кетилиши шартлигини айтганди.
«Газпром» ҳисоботига кўра, Россия савдо-саноат палатаси ҳузуридаги халқаро тижорат ҳакамлик суди унинг «Молдовагаз»дан 246 миллион доллардан ортиқ маблағ ундириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирган. Бу маблағ 2017 йилда етказиб берилган газ учун қарзни тўлашга йўналтирилиши лозим.
Тан олинмаган Днестрбўйи Молдова Республикаси 1990 йилда ташкил топган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
07:40 / 07.10.2024
"Заправка"да газ мавжудлигини кузатиш бўйича мобил илова ишга туширилади
18:52 / 06.10.2024