Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон армияси Тоғли Қорабоғнинг Лочин туманига кирди
Озарбойжон қуролли кучлари бўлинмаси Россия ва Арманистон билан тузилган уч томонлама баёнотга мувофиқ Тоғли Қорабоғнинг Лочин туманига кирди.
Фото: РИА Новости
“Озарбойжон, Россия президентлари ва Арманистон бош вазири томонидан имзоланган уч томонлама баёнотга кўра, Озарбойжон армияси бўлинмаси 1 декабрда Лочин туманига кирди”, деб маълум қилинган Озарбойжон мудофаа вазирлигида.
Вазирликнинг YouTube’даги каналида озарбойжонлик ҳарбийлар колоннасининг туманга кириб бораётгани видеолавҳалари эълон қилинган.
20 ноябрда Озарбойжон армияси баёнотга мувофиқ Ағдам туманини, 5 кун ўтгач эса Келбажар туманини эгаллаганди.
10 ноябрда имзоланган уч томонлама баёнот юқорида тилга олинган туманлардан арман ҳарбийларининг олиб чиқилишини кўзда тутган. Бунда Арманистонга Тоғли Қорабоғга, Озарбойжонга эса Нахичеван эксклавига олиб борувчи транспорт йўлаклари ташкил этилиши кафолати берилган.
Мавзуга оид
19:05 / 14.03.2026
Жаҳондаги тизимнинг катта давлатларга сўзи ўтмайди - Элдор Арипов
22:30 / 12.03.2026
“Исроил бошқалар қўли билан урушни кенгайтирмоқчи” – сиёсатшунослар
17:59 / 09.03.2026
Теҳрон Туркия, Озарбойжон ва Кипрга қилинган ҳужумлар юзасидан баёнот берди
13:21 / 09.03.2026