Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини солиқ органларида онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Энди жисмоний шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги хизмати орқали кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказишлари мумкин.
Хизмат тўлиқ автоматлаштирилган ҳамда шартноманинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумот тезкор тақдим этилади.
Бунинг учун ариза берувчи Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz/uz) авторизациядан ўтади ва ижарага берувчи сифатида маълумотларни тўлдиради.
Сўнгра ижарага олувчига шартнома лойиҳаси учун идентификация кодини беради. Ёки кодни ижарага олувчининг ўзи «Ариза (лойиҳа)ни текшириш» орқали олиши мумкин.
Ижарага олувчи шартнома лойиҳасини идентификация коди ёрдамида тасдиқлаб, аризани тўлдиришни давом эттиради ва жўнатади.
Шартнома автоматик равишда тузилади. Рўйхатдан ўтган шартномани юклаб олиш мумкин. Шунингдек, шартнома муддати тугагач, уни бекор қилиш ҳамда қайта тузиш имконияти ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026