Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп 2024 йилги президент сайловларида иштирок этиши мумкинлигига ишора қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Республикачилар партияси миллий қўмитаси олдидаги чиқишида 2020 йилги сайловларда ғалаба қозона олмаса, унда улар билан “4 йилдан кейин яна учрашишини” айтди. Аввалроқ ОАВда Трамп 2024 йилги президент сайловларига номзодини қўймоқчилиги маълум қилинганди.
“Бу ажойиб 4 йил бўлди. Биз яна 4 йил бўлиши учун ҳаракат қилмоқдамиз. Агар бунинг уддасидан чиқмасак, унда сиз билан 4 йилдан кейин учрашамиз”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.
Аввалроқ The New York Times нашри Трамп сайловлар бўйича рақиби Жо Байденнинг ғалабаси тасдиқланса, 2024 йилги сайловларда иштирок этиши мумкинлигини маълум қилганди.
АҚШда ноябрда ўтган сайловларнинг расмий натижалари ҳали эълон қилинмади. ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, демократ Жо Байден президент бўлиш учун етарлича овоз тўплаган. Бироқ амалдаги президент Доналд Трамп рақибининг ғалабасини тан олмаяпти ва муҳим штатларда овоз бериш натижалари бўйича даъволашмоқда.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026
Эрон яна Ҳўрмуз бўғози ёпилганини эълон қилди
13:35 / 18.06.2026