Трамп америкаликларга мурожаат билан чиқди
Трампнинг таъкидлашича, овозларни ҳисоблаш машиналари сайловчиларнинг овозларини алмаштириб юборган ва уларни Байден ҳисобига ўтказган.
АҚШ президенти Доналд Трамп америкаликларга мурожаат билан чиқди.
У яна бир марта президент сайловидаги мағлубиятини тан олмаслигини айтди.
“Конституцион жараён давом этишига йўл қўйиб бериш керак. Биз ҳар бир қонуний бюллетен ҳисобга олиниши ва бирорта ҳам ноқонуний бюллетен ҳисобга олинмаслигини кафолатлаган ҳолда сайловнинг ҳаққонийлигини ҳимоя қиламиз”, — деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, овозларни ҳисоблаш машиналари сайловчиларнинг овозларини алмаштириб юборган ва уларни Байден ҳисобига ўтказган.
“Бу сайлов илгари ҳеч қачон бўлмаган улкан товламачилик бўлди. Кузатувчиларга сайловни кузатиш имкони берилмади, бу ноқонуний. Сайлов сохталаштирилди, буни ҳамма билади. Кўплаб ОАВ ва ҳатто судлар ҳам сайловда ким ютганини билади, аммо бизнинг ҳақлигимизни тан олишдан бош тортишяпти. Якунда мен ҳар қандай аниқ натижани тан олишга тайёрман. Байден ҳам тайёр деб умид қиламан. Штатлардаги овоз бериш натижаларини ўзгартириб юборадиган ўн минглаб овозлар бор”, — деди у.
АҚШда ноябрда ўтган президент сайловининг расмий натижалари ҳали эълон қилинмади. ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, демократ Жо Байден президент бўлиш учун етарлича овоз тўплаган. Бироқ Доналд Трамп рақибининг ғалабасини тан олмаяпти ва муҳим штатларда овоз бериш натижалари бўйича даъволашмоқда.
ОАВнинг маълумот беришича, Трамп 2024 йилги президент сайловларида иштирок этиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
13:20
Трамп ўзига суиқасд уюштирилган жойда нутқ сўзлади
10:20
NYT Трамп ва Путин Украина бўйича биринчи муҳокамани қачон ўтказганини очиқлади
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
15:21 / 06.10.2024